
Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг VII мавсум «C» гуруҳи 5-турида Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоаси Тошкентда Қозоғистоннинг Astana Arlans жамоаси боксчиларига қарши жавоб учрашувини ўтказади, деб ёзади Кун.уз нашри.
Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида 1 апрель куни ўтказиладиган учрашувда Uzbek Tigers ва Astana Arlans жамоалари қандай таркибда иштирок этишини маълум қилинди. Ўзбекистонлик боксчилар таркиби қуйидагича:
-49 килограмм: Ҳасанбой Дўстматов (Рио–2016 Олимпия ўйинлари чемпиони);
-56 килограмм: Абдулҳай Шораҳматов (Ўзбекистон чемпиони);
-64 килогамм: Элнур Абдураимов (Жаҳон чемпионати совриндори);
-75 килограмм: Исроил Мадримов (Осиё ўйинлари кумуш медаль совриндори);
+91 килограмм: Зуҳриддин Маҳкамов (Ўзбекистон чемпиони).
Astana Arlans ҳам ушбу учрашувга энг кучли боксчиларини жалб этган:
-49 килограмм: Темиртас Жусупов (Осиё чемпиони)
-56 килограмм: Илёс Сулейменов (Осиё ўйинлари ғолиби)
-64 килограмм: (Дилмурод Мижитов) Қозоғистон чемпионати совриндори
-75 килограмм: Сапарбай Айдаров (Қозоғистон чемпиони)
+91 килограмм: Антон Пинчук (Осиё чемпиони ва Осиё ўйинлари ғолиби)
Uzbek Tigers WSB доирасида шу вақтгача 4 марта жанг ўтказди. Ўзбекистон вакиллари аввалига Хитойда China Dragons жамоасидан 2:3 ҳисобида енгилганди, кейинги турда Қозоғистонда Astana Arlans жамоасига 1:4 ҳисобида имконият бой берилди. Тошкентда бўлиб ўтган 3-тур баҳсида Uzbek Tigers Россиянинг Patriot Boxing Team жамоасини 5:0 ҳисобида таслим қилди. 4-турда эса Ўзбекистон жамоаси China Dragons жамоасини 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва сафардаги мағлубият учун қасос олди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар