date

Равшан Эрматов Ҳиндистон Суперлигаси ўйинларини бошқариш учун иккинчи марта таклиф олди

Равшан Эрматов Ҳиндистон Суперлигаси ўйинларини бошқариш учун иккинчи марта таклиф олди

ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Ҳиндистон Суперлигаси учрашувларини бошқариш учун иккинчи марта таклиф олди.

Ҳиндистон Футбол Федерацияси таклифига кўра Эрматов бригадаси 17-26 декабрь кунлари оралиғида Ҳиндистон Суперлигаси ўйинларини бошқариб боришади. Ушбу баҳсларда Эрматовга қанотларда ФИФА лайнсменлари Абдуҳамидилло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади.

Эслатиб ўтамиз, бу Эрматов ва унинг бригадаси учун Ҳиндистон Суперлигасидан иккинчи таклифдир. Бир неча кун олдин бешинчи маротаба Осиёнинг энг яхши ҳаками деб топилган Равшан Эрматов, бунгача 15-25 ноябрь кунлари Ҳиндистон Суперлигаси учрашувларини бошқарган эди.

Манба: stadion.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Равшан Эрматов Ҳиндистон Суперлигаси ўйинларини бошқариш учун иккинчи марта таклиф олди