date

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да ўз устунлигини намоён қилмоқда...

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да ўз устунлигини намоён қилмоқда...

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” таркибида Англия Премьер-лигаси, УЕФА Чемпионлар лигаси ва ички кубок мусобақаларида қайд этилаётган натижалардан қатъи назар, ҳар бир учрашувда юқори савияда ўйин кўрсатмоқда.

Европанинг нуфузли спорт нашрлари ўзбек футболчисининг ўсиши ва майдондаги иштирокига эътибор қаратди. Британиянинг машҳур Sky Sports нашри Ҳусановни мақтовга сазовор деб топди. Манба мутахассисларини Абдуқодирнинг Англия лига кубоги финалида “Арсенал”га қарши ўйини ҳам ҳайратга солди.

Sky Sports таҳлилига кўра, Ҳусанов позицияга қайтишда ажойиб тезлик намойиш этди ва Виктор Дьёкерешни бирорта ҳам имкониятсиз қолдирди. Қисқа муддатда у Премьер-лиганинг энг ишончли ҳимоячиларидан бирига айланди.

Manchester City News эса Ҳусановни ривожланаётган ёки маҳаллий даражадаги ўйинчи эмас, балки жаҳон даражасидаги футболчи деб баҳолади. Унда тезкор фикрлаш, позиция танлашда аниқлик, майдонда вақтни ҳис қилиш ва яккакурашлардаги кучлилик мавжуд. Ҳусанов босим остида ҳам хотиржам ўйнайди ва майдонни ажойиб оқимда ўқийди.

TopSkills Sports UK нашри таҳлилида таъкидланишича, Абдуқодир ёшлигига қарамай қўрқмаслик ва энг яхши ҳужумчиларга қарши ҳам диққатни йўқотмаслик қобилиятига эга. У “Арсенал”га қарши баҳсда майдонда энг яхши футболчилардан бири бўлди ва сариқ карточкага қарамай ўйинни тўхтатмади.

Шу билан бирга, 19 ёшида Франциянинг Лига 1 турниридаги “Ланс” клубига ўтганидан кейин, инглиз тилини умуман билмасдан Пеп Гвардиоланинг талабчан услубига тез мослашиши унинг ажойиб юксалишини кўрсатади.

Абдуқодир Ҳусанов Уэмблидаги Англия лига кубоги финалида асосий таркибда майдонга тушди, дарвозасини дахлсиз сақлади ва ўйин давомида Виктор Дьёкерешни тўлиқ ёпиб ташлади. Унинг бу эришган натижаси унинг Европадаги илк соврини бўлди.

Ҳусановнинг майдондаги устунлиги ва барқарор ўйини унинг келажаги порлоқ эканини кўрсатиб турибди ва ўзи иштирок этган ҳар бир учрашувда ҳимояда жаҳон даражасидаги ишончлилик намоён этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”да ўз устунлигини намоён қилмоқда...