Жалолов қайси юлдузни танлади — Роналдо ёки Месси? (видео)

Баҳодир Жалолов Криштиану Роналдунинг мухлиси эканини ва уни Мессидан устун кўришини айтди. У Мессининг туғма истеъдодини тан олган ҳолда, Роналдонинг барча ютуқларига меҳнати орқали эришганини таъкидлади. Боксчи фарзандларига фақат Роналдони намуна қилиб кўрсатишини билдирди. Баҳодир Жалолов ўз ютуқларига ҳам кунига уч маҳал шуғулланиш ва меҳнат орқали эришганини айтди.
Чемпион, боксчи Баҳодир Жалолов интервюларидан бирида футбол юлдузлари ҳақидаги шахсий қарашлари билан ўртоқлашди.
Унинг айтишича, у Криштиано Роналдонинг мухлиси ҳисобланади:
“Мен Роналдонинг мухлисиман. Нега? Мессининг истеъдодини тан олиш керак — унда Аллоҳ берган туғма талант бор. Роналдочи? У меҳнаткаш. Унда туғма талант йўқ, балки барчасига ўз меҳнати билан эришган”, — деди у.
Баҳодир Жалолов шунингдек, фарзандига қайси спортчини намуна қилишини ҳам очиқ айтди:
“Мен фарзандларимга фақат Роналдони намуна қилиб кўрсата оламан, Мессини эмас”, — дея қўшимча қилди.
Боксчи ўзининг ҳам бугунги ютуқларига фақат меҳнат орқали эришганини таъкидлади:
“Мен истеъдод эмасман. Мен меҳнат қилганман. Кунига уч маҳал шуғулланардим ва шу кунгача барча ютуқларга меҳнатим орқали эришганман”, — дея сўзини якунлади.






























Изоҳлар 0
…