date

Ўзбек футболи — дунё нигоҳида ёхуд Тим Спирснинг zamin.uz'га саволлари

Ўзбек футболи — дунё нигоҳида ёхуд Тим Спирснинг zamin.uz'га саволлари

Қизиқарли жиҳати шундаки, ўзбек футболига нафақат маҳаллий, балки хорижий ОАВ вакилларининг ҳам қизиқиши кундан-кунга ортиб бормоқда. Хусусан, The New York Times нашрининг таниқли спорт журналисти Тим Спирс миллий футболимизнинг маданиятимиздаги ўрни, миллий лигамиз ва легионерларимиз, айниқса, Абдуқодир Ҳусанов каби ёш юлдузларимиз ҳақида қизиқарли саволлар билан сайтимизга мурожаат қилган.

«Катта раҳмат! Ёрдамингиз учун чин дилдан миннатдорчилик билдираман. Агар малол келмаса, бир нечта саволларим бор эди...

1. Ўзбекистон маданиятида футбол қандай ўрин тутади? Кўпчилик уни томоша қиладими ва қизиқадими? Агар шундай бўлса, улар Ўзбекистон лигаси ва миллий терма жамоасини кузатиб боришадими ёки кўпроқ «Реал Мадрид» ва «Манчестер Сити» каби хорижий жамоаларга эътибор қаратишадими?

2. Ўзбекистондаги энг оммабоп спорт турлари рўйхатида футбол нечанчи ўринда туради? Яна қайси спорт турлари энг машҳур ҳисобланади?

3. Миллий терма жамоанинг илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этиши қанчалик катта ҳаяжон уйғотмоқда? Одамлар ёзда ўйинларни жамоавий тарзда томоша қилишадими?

4. Сайтингиздаги энг оммабоп футбол хабарлари қайсилар? Масалан, Ҳусанов ҳақидаги материалларми?

Саволларимга жавоб берганингиз учун олдиндан ташаккур, Ўзбекистон футболи ҳақидаги фикрларингизни билиш мен учун жуда фойдали бўлади.

Салом билан,

Тим»

Ўзбекистоннинг илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритгани халқаро майдонда катта ижтимоий ҳодиса сифатида баҳоланмоқда. Бу эса юртимизда футбол шунчаки спорт эмас, балки миллий бирлик рамзига айланганини яна бир бор исботлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ўзбек футболи — дунё нигоҳида ёхуд Тим Спирснинг zamin.uz'га саволлари