date

Эрон футболчилари Нигерияга қарши ўйин олдидан хотира акцияси ўтказди

Эрон футболчилари Нигерияга қарши ўйин олдидан хотира акцияси ўтказди

Фото: TeamMelli

Эрон миллий жамоаси Туркиянинг Белек шаҳрида Нигерия миллий жамоаси билан ўтказилган ўртоқлик учрашуви олдидан эътироф ва хотира акцияси ўтказди. Майдонга чиқарилган футболчилар бинафша ва оч қизил рангларнинг аралаш рюкзакларини кўтариб чиқишди ва миллий мадҳия ижро этилган пайтда уларни баланд кўтариб туришди.

Бу ҳаракат орқали Эрон футболчилари 28 феврал куни Миноб шаҳридаги Шажарайи Тоййиба номли қизлар мактабига келган ракета зарбаси қурбонларини эслаб, у ерда ҳалок бўлган 170дан ортиқ инсонни, асосан ўқувчиларни хотирлаб қолишди. Бу эътироф акциясида футболчилар фақат хотира туйғусини эмас, балки қурбонларнинг оила аъзоларига ҳам ҳамдардлик билдиришни мақсад қилишди.

Эрон футбол федерацияси вице-президенти Муҳаммад Наби таъкидлашича, ушбу акция ташаббуси футболчиларнинг ўзи томонидан бўлиб, уларнинг нияти ижтимоий ҳурмат ва ҳамдардликни намоён қилиш эди.

Маълум қилинишича, АҚШ ҳарбийлари мактабга хатолик туфайли зарба йўллаган. Бу хатолик эскирган разведка маълумотлари асосида амалга оширилган бўлиб, шунга қарамай АҚШ ҳозирча бу хатони расман тан олагани йўқ ва фақат ҳолат юзасидан текширув олиб борилаётганини маълум қилиш билан чекланмоқда.

Эрон футболчилари томонидан амалга оширилган ушбу ҳаракат нафақат спорт майдончасида, балки жамиятда ҳам инсонпарварлик ва хотира эъзозини намоён этишда муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эрон футболчилари Нигерияга қарши ўйин олдидан хотира акцияси ўтказди