“Манестер Сити” Ўзбекистон ғалабасига қандай муносабат билдирди?

“Манчестер Сити” клуби расмий сайти орқали ўз жамоаси юлдузлари Антуан Семеньо ва Абдуқодир Ҳусановнинг миллий терма жамоалардаги фаолияти ҳақида фикрларини эълон қилди. Икки футболчи ҳам ўз мамлакатлари сафида ажойиб ҳаракат ва юқори самара кўрсатишди.
Антуан Семеньо Гана терма жамоаси сафида Германияга қарши 90 дақиқа тўлиқ ўйнади. У биринчи 30 дақиқада бир неча аниқ голли вазиятлар яратиб, Германия ҳимоясини doimiy хавф остида қолдирди. Барча ҳаракатларига қарамай, биринчи бўлим охирида Кай Хаверц пенальтини аниқ бажариб, ҳисобни очди. Кейин Гана жамоаси жавоб ҳаракатини амалга оширди ва Семеньо яна гол уришга яқин келди. У ҳимоячилар ортига чиқиб, жарима майдончасига аниқ пас берди, аммо Нико Шлоттербек зарбани бартараф этди.
Учрашувнинг 66-дақиқасида Абдул Фатаву майдонга тушди ва ўйин йўналиши бирданига ўзгарди. У ҳам Чемпионшипда яхши мавсум ўтказиб, терма жамоада тўлиқ майдонга тушгач, 4 дақиқа ичида ҳисобни тенглаштирди. Кейин Бундеслига тўпурарларидан Дениз Ундав 88-дақиқада Германияни олдинга олиб чиқди, голли узатмани эса “Манчестер Сити”нинг собиқ ўйинчиси Лерой Сане амалга оширди.
Абдуқодир Ҳусанов эса Тошкентдаги “Миллий” стадионида Венесуэлага қарши бўлган учрашувда 90 дақиқа майдонда бўлди. Ҳусанов ишончли ҳаракатлари билан рақиб ҳужумларини бартараф этди ва жамоаси дарвозасини дахлсиз сақлашда муҳим ҳисса қўшди. Учрашувда ҳисоб очилмади ва жамоалар пенальтилар сериясида тўқнаш келди. Ўзбекистон термаси 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди “Манчестер Сити”ни Англия Кубоги чорак финалида муҳим баҳс кутмоқда. 4 апрель куни Премьер-лига чемпиони “Ливерпуль” футболчилари “Этихад” аренасига ташриф буюради.
Шунингдек, Абдуқодир Ҳусанов FIFA Series 2026 турнирининг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди, шунингдек клуб март ойининг энг яхши ўйинчиси сўровномасида ҳам номзод сифатида киритилди. У январь ойида “Манчестер Сити”нинг энг яхши футболчиси деб топилган ва бу марта Родри ва Жереми Доку билан рақобатда ушбу совринни иккинчи маротаба қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!