date

«Башакшеҳир» сафарда «Кожаэлиспор»ни мағлуб этолмади

«Башакшеҳир» сафарда «Кожаэлиспор»ни мағлуб этолмади

Туркия Суперлигасининг 28-турида «Башакшеҳир» сафарда «Кожаэлиспор» билан куч синашди. Гарчи ўйинда гол уришга яқин бир нечта вазиятлар бўлган бўлса-да, ҳисоб очилмади ва баҳс 0:0 ҳисобида якунланди.

Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушиб, 84-дақиқада захирага олинди. Ушбу ўйинда Аббосбек Файзуллаев жароҳати сабабли иштирок этмади.

Туркия Суперлигаси, 28-тур:

КожаэлиспорБашакшеҳир 0:0

Башакшеҳир: Муҳаммед, Умар Али, Дуарте, Опоку, Опери, Кемен, Умут, Юсуф, ШОМУРОДОВ, Ҳарит (Брнич, 73), Зелке (Йилдирим, 60).

Мазкур натижадан сўнг, «Башакшеҳир» 44 очко билан 6-ўринни эгаллади, «Кожаэлиспор» эса 34 очко тўплаб, 8-поғонада жойлашди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Башакшеҳир» сафарда «Кожаэлиспор»ни мағлуб этолмади