“Бавария” Мадридда “Реал”ни мағлуб этиб устунликка эришди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- “Бавария”
- Мадридда “Реал”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, ЕЧЛ чоракфинали жавоб учрашуви олдидан устунликка эга бўлди.
- Луис Диас 41-дақиқада, Гарри Кейн 46-дақиқада гол урди, “Реал” сафида эса Килиан Мбаппе 74-дақиқада жавоб голини киритди.
- Жавоб учрашуви 15 апрел куни Мюнхендаги “Арена Мюнхен” стадионида бўлиб ўтади.
Европа Чемпионлар лигасининг чоракфинал босқичидаги энг кутилган марказий тўқнашувлардан бири Мадридда бўлиб ўтди. “Реал” ўз майдонида Германиянинг гранд клуби “Бавария”ни қабул қилди. Мухлислар интиқлик билан кутган ушбу баҳс юқори суръат, кескин кураш ва драматик лаҳзаларга бой тарзда ўтди.
Учрашув 2:1 ҳисобида меҳмонлар — “Бавария”нинг ғалабаси билан якунланди. Биринчи бўлим сўнгги дақиқаларида Луис Диас жамоасини олдинга олиб чиқиб, ҳисобни очди. Унинг голи немис клубига руҳий устунлик берди.
Иккинчи бўлим бошланиши биланоқ “Бавария” ҳужумни яна-да кучайтирди ва 46-дақиқада Ҳарри Кейн фарқни иккитага оширди. Бу гол “Реал” учун жиддий сигнал бўлди ва мезбонлар ҳужумни фаоллаштиришга мажбур бўлишди.
Мадридликлар жавоб голини 74-дақиқада киритишга муваффақ бўлишди. Трентнинг аниқ ва ўта қулай узатмасидан сўнг Килиан Мбаппе вазиятдан унумли фойдаланиб, Нойер дарвозасини ишғол қилди. Бу гол ўйинга интрига қайтарди, аммо қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
YECHL. Чоракфинал
“Реал” – “Бавария” 1:2
Голлар: Мбаппе 74 – Диас 41, Кейн 46
“Реал”: Лунин, Трент, Рюдигер, Ҳейсен (Милитао, 62), Каррерас, Гулер (Браҳим Диас, 71), Валверде, Чуамени, Тиаго (Беллингҳем, 62), Мбаппе, Винисиус.
“Бавария”: Нойер, Упамекано, Та, Киммих, Гнабри (Мусиала, 69), Павлович, Станишич, Олисе, Лаймер (Дэвис, 69), Луис Диас, Кейн.
Огоҳлантиришлар: Чуамени 36 – Та 71, Луис Диас 77, Нойер 82.
Шу тариқа, “Бавария” сафарда муҳим ғалабага эришиб, жавоб учрашуви олдидан устунликка эга бўлди. Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 15 апрель куни Мюнхендаги "Арена Мюнхен" стадионида бўлиб ўтади. Арбелоа шогирдлари энди сафарда фақат ғалаба учун майдонга тушишлари талаб этилади.































Изоҳлар 0
…