Луис Энрике: Неймарнинг «Барселона»да узоқ вақт қолишини истардим

Луис Энрике: Неймарнинг «Барселона»да узоқ вақт қолишини истардим
Испаниялик мураббийи Луис Энрике Неймарнинг "Барселона" таркибида урган 100 - голи ҳақида фикр билдирди, деб ёзади Уфф.уз сайти.

"Рақамлар ҳам Неймарнинг кучли футболчи эканлигидан дарак бермоқда. "Барселона" уни жамоага таклиф этиб тўғри қарор қабул қилган. Неймар - ҳар бир ҳимоячи учун катта хавф туғдира олади.

Мен унинг "Барселона" таркибида яна 900 та гол киритиб, Каталонияд узоқ вақт қолишини истардим", - дейди Энрике Goal нашрига.

Эслатиб ўтамиз, кеча "Барселона" Испания чемпионатидан ўрин олган "Гранада"га қарши сафар учрашувида 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Голларнинг бирига муаллифлик қилган Неймар ўзининг "Барса"даги 177 учрашувида 100 - голини нишонлади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар