15:55 / 03.04.2017
4 575

Сеул: Пхенчханда бўлиб ўтадиган Олимпиадада шимолий кореялик спортчилар ҳам иштирок этиши мумкин

Сеул: Пхенчханда бўлиб ўтадиган Олимпиадада шимолий кореялик спортчилар ҳам иштирок этиши мумкин
Жанубий Корея ҳукумати 2018 йилги қишки Олимпиадада қатнашмоқчи бўлган шимолий кореялик спортчиларга ҳеч қандай тўсқинлик қилинмаслиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда "Reuters"га асосланиб Кун.уз хабар бермоқда.

«Шимолий Кореянинг Жанубий Корея ҳудудида бўлиб ўтадиган спорт тадбирларидаги иштирокига келадиган бўлсак, агарда улар барча керакли қоидалар ва жараёнларга амал қилишса, биз уларнинг келишига қаршилик қилмаймиз», - дейилади Корея Республикасининг бирлашув ишлари бўйича вазирлиги баёнотида.

Маълумот учун, XXIII қишки Олимпия ўйинлари Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳрида 2018 йилнинг 9-25 февраль кунлари бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сеул: Пхенчханда бўлиб ўтадиган Олимпиадада шимолий кореялик спортчилар ҳам иштирок этиши мумкин