16:12 / 03.04.2017
5 753

Ўзбекистонлик каратэчи Дубайдаги нуфузли мусобақада олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик каратэчи Дубайдаги нуфузли мусобақада олтин медални қўлга киритди
Каратэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Садриддин Сайматов Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган “Премьер-лига Karate 1-2017” нуфузли халқаро турнирида ҳам олтин медалга сазовор бўлиб, Премьер Лиганинг кетма-кет учта босқичида зафар қучишни уддалади. 31 март - 2 апрель кунлари бўлиб ўтган мазкур мусобақада дунёнинг 76 мамлакатидан 900 нафарга яқин спортчилар иштирок этишди, деб ёзади Кун.уз нашри.

60 кг вазн тоифасида кумите баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз финалга қадар Давид Гчебугава (Грузия), Беҳнаман Маҳзави (Эрон), Даниэль Баркинда (Швеция), Степан Ефименко (Россия), Ангело Кременцо (Италия) ва Самдан Эрай (Туркия)ларни мағлуб этганди. Ҳал қилувчи баҳсда эса Садриддинга туркиялик яна бир спортчи Айкут Кайя рўбарў келди. Финал учрашувида рақибини 8:5 ҳисобида мағлуб этган Садриддин Сайматов олтин медални қўлга киритиб, мусобақа ғолибига айланди. Ушбу вазн тоифасида бронза медаллари эронлик Амир Маҳдизода ва туркиялик Самдан Эрайларга насиб қилди.

Эътиборли жиҳати, 19 ёшли Садриддин Сайматов ўзининг бу натижаси билан “Премьер Лига Карате 1-2017” турнирида кетма кет учинчи олтин медални қўлга киритди. Бунга қадар у йил бошидан бери Париж ва Роттердам шаҳарларида ўтказилган Премьер Лига босқичларида ҳам биринчи ўринни эгаллаганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик каратэчи Дубайдаги нуфузли мусобақада олтин медални қўлга киритди