Рафиня ҳакамликни қаттиқ танқид қилди, норозилик билдирди

"Барселона" жамоасининг вингери Рафиня жароҳати сабаб муҳим ўйинни ўтказиб юборди. Бироқ у майдондан ташқарида ҳам катта шов-шув уйғотди. Жамоаси UEFA Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан сўнг, у “Атлетико”га қарши икки ўйинли дуэл ҳақида кескин фикр билдирди.
Унинг сўзларига кўра, умумий ҳисоб 2:3 бўлган учрашувларда жамоасига нисбатан адолатсиз қарорлар қабул қилинган. Рафиня ҳакамлар ишини қаттиқ танқид қилиб, уларнинг фаолияти жуда паст даражада бўлганини таъкидлади.
- "Менимча, бу ўйин биздан очиқчасига ўғирлаб кетилди. Ҳакамларнинг иши жуда паст даражада бўлди, уларнинг қарорлари тушунарсиз эди", - деди Рафинья.
Футболчи фикрича, рақиб томон кўп бор қоида бузган бўлса-да, ҳакамлар бирор марта ҳам огоҳлантириш бермаган. У “Барселона”га ғалаба учун етарли имконият берилмаганини алоҳида қайд этди.
- "Рақиб жуда кўп бор ўйин қоидасини бузди, аммо ҳакам бирор маротаба ҳам огоҳлантириш бермади. Нега «Барселона»га ғалаба қозонишга имконият берилмагани менга тушунарсиз", - деди Рафинья.
Рафинянинг таъкидлашича, ўйинда муваффақиятга эришиш учун одатдагидан бир неча баробар кўпроқ куч сарфлашга тўғри келган, бу эса вазиятни янада қийинлаштирган.
- "Муввафақиятга эришиш учун одатдагидан уч баробар кўпроқ куч сарфлаш керак бўлганини тушуниш қийин эди", - деди Рафинья.
У ҳакам хатолари инсон омили эканини тушунишини айтган бўлса-да, кетма-кет икки учрашувда бир хил хатолар такрорланиши жиддий саволлар уйғотишини билдирди.
- "Хато қилиш инсоний омил, буни тушунаман. Лекин кетма-кет 2 ўйинда шундай хатолар ҳақида нима дейиш мумкин?", - деди Рафинья.
Футболчи фикрича, икки ўйин ҳам адолатли ўтмаган ва кейинги босқичга чиқиш имконияти жамоадан “тортиб олинган”. У ҳатто ҳакамлар нима учун "Барселона" ғалаба қозонишидан хавотирланишини ҳам тушунолмаслигини айтди.
- "Икки ўйин адолатли ўтмади, кейинги босқич масаласини биздан ўғирлашди. Ҳакамлар нима сабабдан Барселонанинг ғалаба қозонишидан қўрқишларини билишни истайман", - деди футболчи.
Шу тариқа Рафинянинг баёноти Европа футболида ҳакамлик мавзусини яна бир бор муҳокама марказига олиб чиқди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!