date

Нойер Мессини ортда қолдириб янги рекорд ўрнатди

Нойер Мессини ортда қолдириб янги рекорд ўрнатди

"Бавария" дарвозабони Мануэл Нойер Чемпионлар лигаси доирасида яна бир тарихий натижага эришди. "Реал Мадрид"га қарши чорак финал жавоб учрашуви 40 ёшли посбон учун ЕЧЛдаги 137-ўйин сифатида қайд этилди.

Муҳими, бу кўрсаткич Нойернинг айнан “Бавария” сафида асосий таркибда майдонга тушган 137-учрашуви ҳам ҳисобланади. Шу тариқа, у бир клуб таркибида Чемпионлар лигасида асосий таркибда энг кўп ўйнаган футболчилар орасида янги тарихий босқични босиб ўтди.

Бу натижа орқали герман дарвозабони футбол афсонаси Лионел Мессини ҳам ортда қолдирди. Аргентиналик юлдуз "Барселона" сафида Чемпионлар лигасида 136 марта асосий таркибда ўйнаган эди.

Ҳозирги рейтингда Нойер иккинчи ўринда бормоқда. Биринчи поғона эса собиқ “Реал” дарвозабони Икер Касильясга тегишли бўлиб, у Мадрид клуби сафида ЕЧЛда 149 марта асосий таркибда майдонга тушган.

Эслатиб ўтиш жоиз, “Бавария” ушбу чорак финалда “Реал”ни икки учрашув натижасига кўра 6:4 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олган. Нойернинг барқарор ўйини эса жамоанинг бу ютуғида муҳим омиллардан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нойер Мессини ортда қолдириб янги рекорд ўрнатди