«Милан» Колашинац ва Мусаккьонинг трансферини оғзаки келишиб олди

  • 04 апрель 2017, 10:55
  • 2 703
  • Спорт
  • «Милан» Колашинац ва Мусаккьонинг трансферини оғзаки келишиб олди
    "Шальке" клуби қанот ҳимоячиси Сеад Колашинац ҳамда "Вильярреал" жамоаси марказий ҳимоячиси Матео Мусаккьо ёзда "Милан" таркибини тўлдириши мумкин.

    Бу ҳақида Football Italia нашрига асосланиб Уфф.уз хабар тарқатди.

    Маълумотга кўра, миланлик клуб янги бош директори Марко Фассоне ва спорт директор Массимилиано Мирабелли икковининг трансфери ҳақида оғзаки келишувга эришишган ва "Милан" хитойликларга сотилишини кутишмоқда.

    23 ёшли Колашинацни италияликлар текинга қўлга киритсалар, 26 ёшли Мусаккьо учун камида 15 миллион евродан воз кечишга тўғри келади.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » «Милан» Колашинац ва Мусаккьонинг трансферини оғзаки келишиб олди