date

Анри Ҳусанов-Хаверц вазиятини Гарсиянинг четлатилиши билан таққослади

Анри Ҳусанов-Хаверц вазиятини Гарсиянинг четлатилиши билан таққослади

Англия ва Испания майдонларидаги баҳсли вазиятлар яна футбол мухлислари орасида катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. «Арсенал» ва «Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри Sky Sports орқали чиқиш қилиб, икки ўйиндаги ўхшаш эпизодлар турлича баҳоланганига эътибор қаратди.

Франциялик мутахассис аввало Мадридда бўлиб ўтган «Атлетико» — «Барселона» баҳсидаги ҳолатни эслади. Унинг фикрича, Эрик Гарсияга берилган қизил карточка ҳаддан ташқари оғир жазо бўлган.

Анри шундай деди: кеча Мадриддаги ўйинда минимал контакт учун «Барселона» ҳимоячиси четлатилганини кўрдим ва бу қарор мени ҳайратда қолдирди. Бу даражадаги жазо ўша эпизод учун жуда қаттиқ бўлди. Бундай қарорлар ўйиннинг бутун сценарийсини ўзгартириб юборади.

Шундан сўнг у Англиядаги «Манчестер Сити» — «Арсенал» учрашувида Абдуқодир Ҳусанов иштирок этган эпизодга тўхталди. Анрининг таъкидлашича, бу вазият деярли ўхшаш бўлса-да, ҳакам ҳеч қандай жазо қўлламаган.

У бу ҳақда қуйидагича фикр билдирди: кейин «Сити» — «Арсенал» ўйинида Ҳусанов билан бўлган ҳолатни кўрдим. Жуда ўхшаш эпизод, аммо бу ерда ҳеч қандай қарор чиқарилмади — на жарима, на карточка. Ўйин шунчаки давом этди.

Анри бу ҳолатдан сўнг савол қўйди: шундай вазиятларда биз нимага қараб қарор чиқараяпмиз? Агар футбол қоидаларини тушунсак, нега турли майдонларда бир хил эпизодлар бошқача баҳоланади?

Унинг фикрича, агар Мадриддаги ҳолат қоидабузарлик деб топилган бўлса, Англияда ҳам худди шундай баҳоланиши керак эди. Ёки аксинча — агар Ҳусанов иштирок этган вазиятда ҳеч қандай қоидабузарлик йўқ деб топилган бўлса, Испаниядаги эпизод ҳам жазосиз қолиши лозим эди.

Анри буни оддий қилиб изоҳлади: бир хил қоидаларни турли ўйинларда, жамоа ёки ҳолатга қараб бошқача талқин қилиш мумкин эмас. Бу футбол мантиғига зид.

Франциялик афсона Ҳусанов эпизоди ҳақида ҳам ўз позициясини аниқ билдирди: мен учун бу вазиятда қоидабузарлик йўқ. Футбол — контактли спорт, кураш табиий ҳолат. Бундай тўқнашувлар бўлиб туради. Аммо айнан шу нуқтада «Барселона» ноҳақ жабр кўрганини айтмоқчиман.

У яна қўшимча қилди: агар бу ерда қизил карточка берилмаса, у ҳолда у ерда ҳам берилмаслиги керак эди. Қоидалар бир кечада ўзгариб қолгани йўқ, деб ўйлайман.

Анрининг хулосасига кўра, «Барселона» «Атлетико»га қарши ўйинда бундай қарорга лойиқ эмас эди ва бундай хатолар, айниқса юқори даражадаги баҳсларда, жуда катта аҳамиятга эга бўлади.

Маълумот учун, «Манчестер Сити» ушбу турда «Арсенал»ни мағлуб этиб, турнир жадвалидаги фарқни 3 очкога етказди. Агар Гвардиола шогирдлари захира учрашувида ҳам ғалаба қозонса, пешқадамга тенглашиш имкониятига эга бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Анри Ҳусанов-Хаверц вазиятини Гарсиянинг четлатилиши билан таққослади