«Барселона» - «Севилья» учрашувига оид 10та факт

«Барселона» - «Севилья» учрашувига оид 10та факт
Эртага Испания чемпионатининг 30-турида "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни қабул қилади, деб ёзади "Fcb.uz".

Биз мазкур беллашув ҳақидаги 10 та фактни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. "Барселона" ва "Севилья" шу кунга қадар Ла лигада 145 марта тўқнаш келишган. 78 ўйинда каталонияликлар, 36 баҳсда Севильяликларнинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати 293: 184 "Барса"нинг фойдасига!

2. Ушбу жамоаларнинг охирги 3 ўйинида бир хил 2: 1 ҳисоби қайд этилган.

3. "Севилья" 4 ўйиндан буён "Камп Ноу"дан очкосиз қайтмоқда.

4. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"га охирги марта 2002 йили ютқазган эди.

5. 1940 йилнинг 29 сентябрида "Севилья" ўз майдонида "Барселона"ни дахшатли 11: 1 ҳисобида таслим этган.

6. 1949 йилнинг 25 сентябрида эса "Барселона" ўз майдонида Севиляликлар устидан 7: 0 ҳисобида устун келган.

7. "Севилья" барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 5 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти.

8. "Барселона" Ла лигадаги сўнги 9 ўйиннинг 8 тасида 3 очкодан қўлга киритган.

9. Месси "Севилья"га қарши кечган сўнги 9 ўйиннинг 8 тасида ўз номини таблога ёздириб қўйган.

10. Суарес шу кунга қадар Севильяликлар дарвозасини атиги бир марта аниқ нишонга олган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар