Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос жамоа муваффақиятида бош мураббий Зинедин Зиданнинг улуши катта эканини таъкидлади, деб ёзади "Уфф.уз".
"Зидан жамоани қабул қилиб олгани ҳамоно жуда катта таъсир ўтказди. Мана 15 ойдирки унинг қўл остида ўйнамоқдамиз.
Зидан келгунга қадар жамоадаги муҳит у қадар яхши эмас эди. Аммо у барчасини ўзгартириб юборди. Зидан ажойиб ички муҳит шакллантирди ва иш тизимини мутлақо бошқача йўналишда олиб борди", - дейди Кроос.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" Рафаэл Бенитес қўл остида ёмон натижа қайд эта бошлагач унинг ўрнига Зинедин Зидан таклиф этилган ва жамоа ўтган мавсум Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиб, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини қўлга киритган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди
АҚШ Японияга HIMARS тизимларини жойлаштиради
Суперлига. 2025 йилги мавсум қачон старт олиши маълум қилинди
АҚШ Украинани ҳарбий хизматга чақирув ёшини 18 га туширишга чақирмоқда
Қуръонни ёққани учун қамалган Никита Журавелга янги ҳукм ўқилди