
«Барселона»нинг Испания примераси 31-тури дорасидаги «Малага» билан меҳмондаги ўйини Каталония клуби ҳужумчилари Лионель Месси, Неймар ва Луис Суарес учун биргаликдаги 100-ўйинга айланади, деб ёзади "Кун.уз" нашри.
Бу трио илк бор бирга майдонга тушган баҳс 2014 йилнинг 25 октярбь куни бўлиб ўтган – ўшанда Месси, Неймар ва Суарес Мадриднинг «Реал» жамоаси билан сафарда кечган ўйинда бирга тўп суришганди. Беллашувда «галактикос» 3:1 ҳисобида ғолиб бўлган.
«Барса»нинг уч ҳужумчиси умумий ҳисобда клуб учун 712 та тўп киритишган (Месси — 496, Неймар — 100, Суарес — 116). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар