08:45 / 09.04.2017
5 114

Ла-Лига. "Барселона" сенсацион мағлубиятга учради


Испания чемпионатининг 31-турида "Малага" уйига сафар қилган "Барселона" мусобақа пешқадамига айланиш имконини қўлдан бой бериб қўйди. "Малага" каталонияликларни 2:0 ҳисобида мағлуб қилди, деб ёзади "Кун.уз" нашри.

Мезбонлар 32-дақиқада Сандро Рамиреснинг голи эвазига ҳисобни очишган бўлса, ўйин якунлаши арафасида Хони Родригес жамоанинг иккинчи голини киритди.

Шуни таъкидлаш жоизки, "Барселона" 65-дақиқада Неймарга кўрсатилган қизил карточка сабабли ўйинни 10 киши бўлиб якунлади.

31-турдан сўнг "Барселона" 69 очко тўплаб, етакчи "Реал"дан 3 очко фарқ билан 2-ўринда бормоқда.

Ҳисобида 33 очко бўлган "Малага" эса 14-поғонани банд қилган.

Малага – Барселона 2:0
Голлар: 1:0 – 32 Сандро Рамирес, 2:0 – 90 Хони Родригес.
Малага – Камени, Эрнандес, Рикка, Росалес, Льоренте, Форнальс, Хуан Карлос (Хони Родригес, 83), Камачо, Ресио, Аньор (Пеньяранда, 67), Сандро Рамирес (Шарлес, 77).
Барселона – тер Стеген, Матье (Серджи Роберто, 46), Умтити, Альба, Маскерано, Андре Гомеш (Пако Алькасер, 61), Бускетс, Денис Суарес (Иньеста, 46), Неймар, Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Альба (8), Неймар (27), Умтити (33), Рикка (37), Ресио (45), Пеньяранда (69), Хуан Карлос (82), Маскерано (87).
Четлатиш: Неймар (65).
[media=https://youtu.be/n10KDHH4FrQ]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла-Лига. "Барселона" сенсацион мағлубиятга учради