Боруссия Боруссия Дортмунд Бенжамин Павард трансфери устида ишламоқда

Мюнхеннинг Бавария клубида ўз ўрнига эга бўлган Бенжамин Павард Интердаги қисқа муддатли фаолиятидан сўнг Марселга йўл олган эди. Бироқ франциялик ҳимоячининг келажаги ҳозирда катта сўроқ остида қолмоқда. Футболчи ўтган йили Марсел лойиҳасига ишониб, Францияга қайтишга қарор қилган бўлса-да, жамоанинг мавсумдаги натижалари кутилганидек бўлмади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Марсел жамоаси мавсумни яхши бошлаганига қарамай, кейинчалик инқирозга юз тутди. Роберто Де Зерби истеъфога чиқарилди, мухлислар норозиликлари ва клуб раҳбариятидаги ўзгаришлар жамоа муҳитига салбий таъсир кўрсатди. Натижада, Бенжамин Паварднинг ижара шартномаси якунлангач, клуб уни доимий асосда сотиб олишдан воз кечиши мумкинлиги айтилмоқда.
15 миллион евролик сотиб олиш опсияси Марсел учун қимматлик қилмоқда, айниқса жамоанинг еврокубоклар зонасидан чиқиб кетиши бу трансферни имконсиз қилади. Ҳимоячи жорий мавсумда 36 та ўйинда майдонга тушиб, барқарор ўйин кўрсата олмади ва баъзи учрашувларда жиддий хатоларга йўл қўйди.
Вазиятдан хабардор бўлган Боруссия Боруссия Дортмунд клуби эса ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини ўрганмоқда. Тажрибали ҳимоячи ёзги трансфер ойнасида арзон нархда сотиб олиниши мумкин бўлган вариант сифатида кўрилмоқда. Агар келишув амалга ошса, Павард Бундеслигага қайтиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!