date

Мбаппе "Реал"ни тарк етадими? Трансфер миш-мишларига ойдинлик киритилди

Mbappe "Real"ni tark etadimi? Transfer mish-mishlariga oydinlik kiritildi

Клиан Мбаппе ва "Реал Мадрид" ўртасидаги муносабатлар мураккаб даврни бошдан кечирмоқда. Жамоанинг кетма-кет икки мавсум давомида йирик совринларни қўлга кирита олмагани ва бошқарувдаги инқироз футболчи атрофидаги миш-мишларни кучайтирди. Шунга қарамай, трансфер бўйича експерт Фабрицио Романо клуб франсиялик ҳужумчини сотишни режалаштирмаётганини қатъий таъкидлади. Бу ҳақда Гоал.ком хабар беради.

"Реал Мадрид"да Карло Анчелотти кетганидан сўнг бошланган мураббийлар алмашинуви ва Хаби Алонсонинг ишдан бўшатилиши жамоада беқарорликни келтириб чиқарди. Ҳозирда клуб янги бош мураббий изламоқда, бу еса жамоанинг умумий спорт лойиҳасига таъсир кўрсатмоқда. Шунингдек, Мбаппе ва жамоадошлари ўртасидаги келишмовчиликлар ҳақидаги хабарлар мухлислар орасида хавотир уйғотди.

Фабрицио Романо вазиятни изоҳлар екан, Мбаппе ва клуб ўртасидаги алоқалар узилгани ҳақидаги гап-сўзларни рад етди. Унинг сўзларига кўра, гарчи футболчининг жароҳат вақтида таътилга чиқиши жамоада норозилик уйғотган бўлса-да, "Реал Мадрид" раҳбарияти уни сотишни кўриб чиқмаяпти. Мбаппе 100 та ўйинда 85 та гол уриб, жамоанинг асосий ҳужумчиси еканлигини исботлаган.

Клуб раҳбарияти келаси мавсумда йирик совринлар учун курашиш мақсадида таркибни сақлаб қолишга қарор қилди. Мбаппе "Реал Мадрид"нинг келажакдаги лойиҳаларида марказий фигура бўлиб қолади. Ҳозирги асосий вазифа — янги мураббийни тайинлаш ва жамоада соғлом муҳитни қайта тиклашдан иборат.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе "Реал"ни тарк етадими? Трансфер миш-мишларига ойдинлик киритилди