Майкл Каррикк Амад Диалло ҳақида: У билан ишлаш завқли

Манчестер Юнайтед вақтинчалик бош мураббийи Майкл Каррикк Ливерпулга қарши ўйиндаги хатосидан сўнг Амад Диаллони очиқчасига ҳимоя қилди. Чемпионлар лигаси йўлланмасини нақд қилган жамоа устози ивориялик вингернинг жамоа учун муҳим ўйинчи эканлигини таъкидлаб, у билан ишлаш ҳақиқий завқ бағишлашини айтди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Диалло учун мавсум бироз қийин кечмоқда. Брентфордга қарши баҳсда танаффусда алмаштирилиши ва Ливерпул дарвозасига гол урилишига сабаб бўлган хатоси танқидларга сабаб бўлганди. Шунга қарамай, Каррикк футболчининг салоҳиятига ва унинг машғулотлардаги муносабатига ишончи комил эканлигини билдирди.
Каррикк ўз сўзида шундай деди: "Амад билан ҳаммаси жойида. Футболда хатолар бўлиб туради, мен ҳам ўйинчи сифатида кўп марта хато қилганман. Унинг жамоага қўшаётган ҳиссаси, тўп билан ва тўпсиз ҳаракатлари, шунингдек, юқори энергияси таҳсинга лойиқ. У жуда иқтидорли ва келажаги порлоқ футболчи".
Манчестер Юнайтед эндиликда Англия Премер-лигаси доирасида Сандерленд меҳмони бўлади. Каррикк шогирдлари ушбу сафар ўйинида ҳам муваффақиятли серияни давом эттириб, турнир жадвалидаги ўрнини янада мустаҳкамлашни мақсад қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!