Жоао Палҳинҳа учун кураш: Португалия грандлари ярим ҳимоячини қайтармоқчи

1 дақиқа ўқиш155
Жоао Палҳинҳа учун кураш: Португалия грандлари ярим ҳимоячини қайтармоқчи

Бавария ярим ҳимоячиси Жоао Палҳинҳа фаолиятини Португалияда давом эттириши мумкин. "Корреио да Манҳа" радиоси раҳбари Педро Соуса хабарига кўра, Лиссабоннинг икки гранди — Спортинг ва Бенфика футболчини ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Маълум бўлишича, 30 ёшли футболчи фарзандларига яқинроқ бўлиш учун ватанига қайтишни истамоқда. Унинг учун Спортингга қайтиш "асосий устуворлик" ҳисобланади, Бенфика эса трансфер бўйича дастлабки сўровларни юбориб улгурган.

Айни дамда Палҳинҳа ижара асосида Тоттенхем шарафини ҳимоя қилмоқда. У 2024-йилда 51 миллион евро эвазига Бавария сафига ўтган эди, бироқ Винсент Компани қўл остида асосий таркибдан жой топа олмади. Натижада футболчи Лондон клубига ижарага берилди.

Тоттенхем футболчини 25 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга, бироқ клуб раҳбарияти ушбу шартни қайта кўриб чиқмоқчи. Бавария спорт директори Чристопҳ Фреунд вазият ноаниқ эканлигини таъкидлаб, якуний қарор мавсум якунида қабул қилинишини маълум қилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?