Жоау Палиньи Тоттенхемни тарк этиб, Sportingга қайтиши мумкин

Бавария ярим ҳимоячиси Жоау Палиньи фаолиятини кутилмаган тарзда ўзгартириши мумкин. А Бола нашрининг хабар беришича, айни дамда ижара асосида Тоттенхем сафида тўп сураётган португалиялик футболчи ўзининг собиқ жамоаси Sportingга қайтиш истагида. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Sporting раҳбарияти Мортен Хьюлманннинг эҳтимолий трансферидан сўнг, марказий ярим ҳимоя чизиғини айнан Палиньи билан кучайтиришни режалаштирмоқда. Футболчи Лиссабон клуби билан уч йиллик шартнома имзолашга тайёр, бироқ асосий муаммо Бавария талаб қилаётган трансфер суммасида қолмоқда.
Тоттенхем бош мураббийи Роберто Де Зерби футболчини жамоада олиб қолиш ниятида ва 30 миллион евролик сотиб олиш бандини фаоллаштиришга тайёр. Шунга қарамай, Палиньи Англия Премер-лигасини тарк этиб, Португалияга қайтишни афзал кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жоау Палиньи жорий мавсумда Тоттенхем сафида 43 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Бавария эса 2024-йилда Фулхэмдан 51 миллион еврога харид қилинган футболчидан фойда кўришни мақсад қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!