
ЖЧ-2026 мезбонлиги учун АҚШ, Канада ва Мексика қўшма ариза топширганини расман эълон қилди. Бу ҳақда Канада футбол иттифоқининг расмий твиттерига асосланиб "Кун.уз" хабар тарқатди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Кариб ҳавзаси мамлакатлари Конфедерацияси (КОНКАКАФ) президенти Виктор Монтальяни АҚШ, Канада ва Мексика 2026 йилда бўлиб ўтадиган ЖЧни биргаликда ўтказишни режалаштираётганини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА Кенгаши 2026 йилдан бошлаб ЖЧда иштирок этувчи терма жамоалар сони 32тадан 48тага оширилишига рухсат берганди. ЖЧ-2026 мезбони 2020 йилнинг майида аниқланади.
Маълумот учун, сўнгги марта Шимолий Америка ҳудудида ЖЧ 1994 йилда, АҚШда ўтказилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар