Бавария ўзининг асосий нишони билан келишувга эришди

1 дақиқа ўқиш194
Бавария ўзининг асосий нишони билан келишувга эришди

Мюнхеннинг Бавария клуби ёзги трансфер ойнасида таркибни кучайтириш мақсадида Энтони Гордон билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди. Нуфузли журналист Бен Джейкобснинг хабар беришича, 25 ёшли инглиз футболчиси Германия рекордчиси сафига ўтишга розилик билдирган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ҳозирги вақтда асосий муаммо трансфер нархида қолмоқда. Нюкасл Юнайтед футболчи учун 80 миллион фунт стерлинг (тахминан 92 миллион евро) талаб қилмоқда, бироқ Бавария бундай катта маблағ сарфлашни режалаштирмаяпти. Мюнхен клуби раҳбарияти сўнгги йилларда молиявий тежамкорлик сиёсатини олиб бормоқда.

Sport директори Макс Эберл ва Кристоф Фройнд таркибни фақат зарур позициялар бўйича кучайтириш вазифасини олган. Шунга қарамай, клуб президенти Ули Хёнес ушбу трансферни қўллаб-қувватламоқда ва томонлар нархни пасайтириш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Энтони Гордон учун Мюнхен жамоасига ўтиш янги чақириқ сифатида қаралмоқда. Айниқса, Майкл Олисенинг Англия Премер-лигасидан Баварияга ўтиб, тез фурсатда юқори савиядаги ўйин кўрсатиши футболчида катта қизиқиш уйғотган. Шунингдек, Гарри Кейн ҳам ўз ватандошини Германия чемпионатига ўтишга кўндириш учун ҳаракат қилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?