Бавария Александер Нюбел трансферидан катта фойда кўрмоқчи

1 дақиқа ўқиш184
Бавария Александер Нюбел трансферидан катта фойда кўрмоқчи
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Мюнхеннинг Бавария клуби дарвозабон Александер Нюбелни сотиш орқали трансфер бюджетини кенгайтиришни ва катта молиявий фойда кўришни режалаштирмоқда.
  • Маошини камайтиришни истамаган 29 ёшли посбон ВфБ Штутгарт билан доимий шартнома имзолашдан бош тортди ва келаси мавсумда Бавария таркибида ҳам қолмайди.

Келгуси Жаҳон чемпионатидан сўнг дарвозабон Александер Нюбелнинг тақдири қандай кечиши ойдинлашмоқда. Мюнхеннинг Бавария клуби ушбу трансфер орқали нафақат катта молиявий фойда кўриши, балки футболчини муҳим музокараларда алмашув активи сифатида ишлатиши ҳам мумкин. Маълум бўлишича, Нюбел келаси мавсумда Бавария таркибида қолмайди ва ижара асосида тўп сураётган ВфБ Штутгарт жамоасига ҳам қайтмайди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ҳозирда 29 ёшли посбон учун номи ошкор қилинмаган учта топ-клуб кураш олиб бормоқда. Нюбел ВфБ Штутгарт билан доимий шартнома имзолашдан бош тортди, бунга унинг маошини сезиларли даражада камайтиришни истамаётгани сабаб бўлган. Ҳозирда у йилига 11 миллион евро маош олади, шундан 7 миллионини ижара келишувига кўра Бавария тўлаб бермоқда. Штутгартликлар эса янги мавсумни ёш иқтидор Деннис Сеимен билан бошлашни режалаштирмоқда.

Бавария спорт директори Кристоф Фроинд Нюбел эндиликда Германия рекордчисининг режаларига кирмаслигини тасдиқлади. Клуб Мануэль Нойер билан шартномани узайтирган, шунингдек, захира дарвозабонлари сифатида Жонас Урбиг ва Свен Улреичга ишонч билдирмоқда. Нюбелнинг амалдаги шартномаси 2030-йилгача мўлжалланган бўлса-да, клуб уни сотиб юбориш орқали трансфер бюджетини кенгайтирмоқчи.

Мюнхенликлар Нюбелни Англия Премер-лигаси клубларидан бирига сотишни кўзламоқда. Бу трансфер Бавария учун катта маблағ келтириши билан бирга, Нюбелнинг ўзи учун ҳам муносиб маош олиш имконини беради. Шунингдек, ушбу битим Нюкасл Юнайтед билан Антонй Гордон трансфери бўйича олиб борилаётган музокараларда муҳим рол ўйнаши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?