02:25 / 19.04.2017
5 410

«Реал» қўшимча бўлимларда «Бавария»ни енгди ва ярим финалга чиқди

«Реал» қўшимча бўлимларда «Бавария»ни енгди ва ярим финалга чиқди
Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб баҳсидан ўрин олган «Реал» Мадрид – «Бавария» учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Учрашувнинг биринчи бўлими асосан мадридликларнинг ташаббуси остида кечди. Учрашувнинг 53-дақиқасида Казимиро Роббенни ўз жарима майдончаси ичида йиқитди ва бу пенальти белгиланишига сабаб бўлди. Ўн бир метрлик жарима тўпини Роберт Левандовски аниқ бажарди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.

76-дақиқада Криштиано Роналду мувозанатни тиклаган бўлса, орадан бир дақиқа ўтар ўтмас Серхио Рамос ўз дарвозасига гол киритиб қўйди. Шу тариқа асосий вақт 1:2 натижаси билан тугади ва барча масала қўшимча бўлимларга қолдирилди.

Қўшимча таймнинг биринчиси ўз якунига етаётган бир вақтда Рамос тўпни жарима майдонига узатиб берди, Роналду вазиятни кўкка совурмади ва ҳисобни тенглаштирди. 110-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда Марсело рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни Роналдуга етказиб берди, португалиялик тўпурар эса очиқ дарваозани нишонга олишда адашмади.

Орадан икки дақиқа ўтиб Марко Асенсио рақиб футболчиларини бирма-бир алаб ўтиб навбатдаги «голассо»ни ижро этди ва учрашувга нуқта қўйди.

Шу тариқа «Реал» қийин кечган учрашувда «Бавария» устидан ғалабага эришди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Европа Чемпионлар лигаси, чорак финал
Реал Мадрид Испания – Бавария Германия 4:2
Голлар: 0:1 – 53, пенальти Левандовски, 1:1 – 76 Роналду, 1:2 – 77, автогол Рамос, 2:2 – 104 Роналду, 3:2 – 109 Роналду, 4:2 – 112 Асенсио.
Реал Мадрид – Навас, Начо, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро, Кроос (Ковачич, 114), Иско (Васкес, 71), Роналду, Бензема (Асенсио, 64).
Бавария – Нойер, Боатенг, Хуммельс, Алаба, Лам, Видаль, Хаби Алонсо (Мюллер, 75), Алькантара, Роббен, Рибери (Дуглас Коста, 71), Левандовски (Киммих, 88).
Огоҳлантиришлар: Видаль (5), Каземиро (40), Хаби Алонсо (70), Хуммельс (75), Роббен (101).
Четлатиш: Видаль (84).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» қўшимча бўлимларда «Бавария»ни енгди ва ярим финалга чиқди