Одил Аҳмедов ушбу интервьюсида Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида, Хитойдаги ҳаёти ва ош ҳақида тўхталиб ўтди деб ёзади Tribuna.uz нашри.
— Нима сабабдан 1 млрд 357 млн аҳолига эга бўлган Хитой дунё футболига ҳеч бўлмаса бирорта машҳур футболчи етказиб бера олмайди, тушунтириб бера оласизми?
— Яхши йигитлар бор, шунчаки улар хорижда ўйнашмайди ва масалан сиз ҳам уларни танимайсиз. Агар Хитойнинг ўзида ажойиб шароитлар яратилган бўлса бошқа мамлакатга кетишдан нима наф?
— Агар яхши йигитлар бор бўлса нима учун терма жамоа миқиёсида яхши ўйнай олишмаяпти?
— Уларга яна 4-5 йил вақт беринг, ҳамма нарса бўлади. Хитой футболи Ҳалк ва Оскар каби юлдузларнинг ташрифи эвазига кучаймоқда: сен маҳоратли футболчилар билан бирга машғулот ўтказсанг, кучайиб бораверасан. Хитойлик футболчилар Нидерландияда, Португалия ва Испания биринчи лигаларида тўп суришидан хабарим бор. Бундан ташқари Суперлиганинг ҳар бир клуби асосий таркибда 23 ёшга тўлмаган камида бир нафар футболчини майдонга туширишга мажбур. Айнан шулар терма жамоанинг келажаги.
— Ҳозирча эса Хитой ЖЧ-2018га чиқа олмаслиги деярли аниқ, бундан ташқари октябрь ойида улар сизнинг Ўзбекистонга терма жамоангизга 0:2 ҳисобида ютқазганди.
— Нимага ҳайрон бўляпсиз? Бизда кучли жамоа бор. Ахир биз Бразилиядаги мундиалга фақат тўплар нисбатидаги фарқ туфайли бора олмагандик: Корея саралашда биздан иккитагина кўпроқ гол урганди. Ҳозир яна иккинчи ўрин учун курашмоқдамиз. Агар март ойида Сурияга ютқазмаганимизда, юқори ўринларда бўлардик.
— Ўйин Сурияда бўлмагандир, ахир?
— Малайзияда. Куала-Лумпурга келдик, у ерда эса қандайдир томошалар бошланди. Марказий стадионни сизга бера олмаймиз дейишди. Икки соат йўл юриб бошқа шаҳарга бордик. Арена – бус-бутун даҳшатнинг ўзи. Майдон умуман тайёр эмасди. Майса ости тош бўлиб ётибди. Ўша майдонда бир марта йиқилиб тушгандим, ҳалиям даволаняпман. Бундан ташқари ҳаво жуда ҳам дим, футбол ўйнаб бўлмайдиган даражада эди. Жаҳон чемпионати учун йўлланма тақдири ҳал бўлаётганда бундай шароитда қандай ўйнаш мумкин?! Менимча, бунақаси фақат Осиёда бўлса керак. Ўйинни голгача ўйнадик деб номлаш мумкин. Аммо қўшимча дақиқаларда пенальтидан гол ўтказиб юбордик.
— Гуруҳдаги учинчи ўрин ҳам тамом дегани эмас-а?
— Учинчи ўринни олган жамоа нариги гуруҳдаги учинчи жамоа билан ўйнайди. Айни пайтда бу Австралия. Бу жуфтлик ғолиби Жанубий Америка минтақаси жамоаларидан бирига ( Аслида ФИФАнинг бу саралаш бўйича регламентига кўра КОНКАКАФ вакили билан ўйналади) қарши ўйнайди. Аммо Россияга тўғридан-тўғри йўлланма олсак яхши бўларди, бунинг учун имкониятларимиз ёмон эмас.
«Хитойда сариқ сабзини топиб бўлмайди»
— Олдин Краснодар ва Москвадаги ресторанларда ошни яхши тайёрлай олмасликларини айтгандингиз. Хитойда қандай экан?
— Бу ерда гуруч сифатли, аммо бизникига сира ўхшамайди. Яхши ошни фақат ўзбек гуручидан тайёрлаш мумкин.
— Яхши паловсиз қандай яшаяпсиз?
— Нима деганингиз бу, ўзбеклар қандай қилиб паловсиз яшаши мумкин? Турмуш ўртоғим ҳафтада икки-уч марта ош тайёрлаб туради. Шунчаки барча маҳсулотларни Ўзбекистондан олиб келамиз. Гуруч, зираворлар. Яна Хитойда сариқ сабзини топиб бўлмайди, у ҳам асосий маҳсулот. Уни ҳам ўзимиздан олиб келамиз.
— Яна нима етишмаяпти?
— Хитой тилини билмаслигим. Ҳеч нима тушунмаяпман. Қолган барчаси жойида. Ажойиб мураббий, аҳил жамоа, ажойиб мухлислар, замонавий стадионлар. Шангҳай чиройли шаҳар экан, оилам бу ерда ўзини анча хотиржам сезмоқда. Бизни олдиндан Хитойдаги ёқимсиз анъаналар билан қўрқитиб келишарди, лекин бунақа муаммога ҳозирча дуч келганим йўқ. Барчаси супер.
— Бир сафар «Краснодар» Россиядаги сўнгги клубим дегандингиз. Қайтмаслигингизга ишончингиз комилми?
— Қайтмайман. Хитойда 2-3 йил ўйнайман ва уйга қайтаман. Бунинг вақти келди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади