Арсенал иқтидори Max Доумен Англия Премер-лигасида янги рекорд ўрнатди

1 дақиқа ўқиш323
Арсенал иқтидори Max Доумен Англия Премер-лигасида янги рекорд ўрнатди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Арсенал юлдузи Max Доумен Кристал Пеласга қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушиб, Англия Премер-лигаси тарихидаги энг ёш старт таркиб ўйинчисига айланди.
  • Селҳурст Парк стадионида 16 ёш-у 144 кунлигида майдонга тушган футболчи 2008-йилда Эвертон сафида 16 ёш-у 198 кунлигида дебют қилган Жосе Бахтер ўрнатган рекордни янгилади.

Арсенал жамоасининг ёш юлдузи Max Доумен Англия Премер-лигаси тарихида асосий таркибда майдонга тушган энг ёш футболчига айланиб, яна бир бор ўз исмини тарих зарварақларига муҳрлади. 16 ёшли футболчи Микел Артета томонидан Кристал Пеласга қарши мавсумнинг сўнгги ўйинида асосий таркибга киритилди ва қарийб йигирма йилдан бери янгиланмай келаётган рекордни янгилади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

2025-26-йилги мавсум Арсенал учун унутилмас кечди ва Доумен ушбу муваффақиятли юришни навбатдаги марра билан якунлади. Селҳурст Парк стадионида 16 ёш-у 144 кунлигида майдонга тушган Max Доумен, Англия Премер-лигаси тарихидаги энг ёш старт таркиб ўйинчисига айланди. Ушбу воқеа янада аҳамиятли бўлишига сабаб, янги чемпион сифатида майдонга тушган Арсенал жамоасини рақиблар фахрий қоровул сафида кутиб олишди.

Ушбу натижа билан Доумен 2008-йилда Эвертон сафида 16 ёш-у 198 кунлигида дебют қилган Хосе Бахтер ўрнатган рекордни ортда қолдирди. Арсенал академияси тарбияланувчиси Микел Артета қўл остида шиддатли ўсишга эришди ва ёш шунчаки рақам эканлигини исботлаб, асосий жамоанинг чемпионлик тантаналарига қўшилди.

Кристал Пеласга қарши ўйин ёш иқтидор эгасининг жорий мавсумдаги ягона ютуғи эмас. 2025-йил августида у 15 ёш-у 235 кунлигида Англия Премер-лигасида дебют қилган энг ёш ўйинчи бўлган эди. Ноябр ойида эса 15 ёш-у 308 кунлигида Чемпионлар лигаси тарихидаги энг ёш футболчи сифатида қайд этилди. Март ойида эса Эвертон дарвозасига гол уриб, 16 ёш-у 73 кунлигида турнир тарихидаги энг ёш гол муаллифига айланган эди.

Ички чемпионатда бешта ўйинда иштирок этган Max Доумен расман Англия Премер-лигаси ғолибига айланди. Бу 16 ёшли ҳар қандай футболчи фақат орзу қилиши мумкин бўлган профессионал дебют мавсуми бўлди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?