date

Хосе Моуриньо Реал Мадридга қайтмоқда

Jose Mourinho Real Madridga qaytmoqda

Машҳур португалиялик мураббий Хосе Моуриньо яна бир бор Мадриднинг Реал Мадрид клуби бошқарувига қайтишга яқин турибди. Fabrizio Romano хабарига кўра, томонлар икки йиллик шартнома бўйича оғзаки келишувга эришган ва мутахассис мавсум якунлангач, Альваро Арбелоа ўрнини эгаллайди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Моуриньо ўтган мавсумни Португалиянинг Бенфика клубида ўтказиб, ички чемпионатда бирорта ҳам мағлубиятга учрамаган бўлса-да, жамоа учинчи ўрин билан кифояланди. Флорентино Перез жамоадаги барқарорликни тиклаш ва натижаларни яхшилаш мақсадида айнан тажрибали мураббийга ишонч билдиришга қарор қилди.

Янги бош мураббий таркибни кучайтириш устида ҳам иш бошлаб юборган. Хабарларга кўра, Моуриньо ўзининг собиқ шогирди Маркус Рэшфордни Мадридга олиб келмоқчи. Айни дамда Барселона сафида ижара асосида ўйнаётган ҳужумчини трансфер қилиш орқали клуб рақибига жиддий зарба беришни режалаштирмоқда.

Бу тайинлов Реал Мадрид учун янги давр бошланишини англатади. 2013-йилда клубни тарк этган Моуриньо ўзининг тактик ғоялари ва қатъий интизоми билан Мадрид жамоасини яна юксак чўққиларга олиб чиқишга ҳаракат қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хосе Моуриньо Реал Мадридга қайтмоқда