Филипе Луис Баер Леверкусен таклифини рад этиб Монако билан келишувга эришди

Челси ва Атлетико Мадрид клубларининг собиқ ҳимоячиси Филипе Луис Европадаги мураббийлик фаолиятида кутилмаган қадам ташламоқда. Бразилиялик мутахассис Франция 1-лигаси вакили Монако жамоасининг янги бош мураббийи бўлиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Fabrizio Romano берган маълумотларга кўра, Филипе Луис саккиз ойдан бери жамоани бошқариб келаётган Себастиен Покогноли ўрнини эгаллайди. Ушбу қарор Германиянинг Бавария ва бошқа грандлари билан рақобатлашаётган Баер Леверкусен учун кутилмаган зарба бўлди. Леверкузенликлар собиқ чап қанот ҳимоячисини ўз захира ўриндиғи учун асосий номзод сифатида кўраётган эди.
Маълум бўлишича, Филипе Луисга нафақат Баер Леверкусен, балки унинг собиқ жамоаси Челси ҳамда Португалиянинг Бенфика клубларидан ҳам қизиқишлар бўлган. Бироқ Монако спорт директори Тиаго Скуро томонидан тақдим этилган лойиҳа бразилиялик мураббий учун энг жозибадор вариант бўлиб чиқди.
Монако раҳбарияти 40 ёшли мутахассисга 2028-йилнинг июнига қадар мўлжалланган узоқ муддатли шартнома таклиф қилган. Бу клубнинг янги мураббий фалсафасига тўлиқ ишонишидан ва узоқ йиллик барқарорликни кўзлаётганидан далолат беради.
Музокараларнинг муваффақиятли якунланишида Тиаго Скуро ва Филипе Луис ўртасидаги илиқ муносабатлар муҳим рол ўйнади. Эндиликда бразилиялик тактик мутахассис Франция чемпионатида ўзининг янги даврини бошлашга тайёргарлик кўрмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!