23:12 / 21.04.2017
6 413

Uzbek Tigers Россияда мағлубиятга учради

Uzbek Tigers Россияда мағлубиятга учради
Бугун, 21 апрель куни Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси – AIBA томонидан ўтказилаётган The World Series Boxing (WSB) - Бутунжаҳон бокс сериялари VII мавсумида иштирок этаётган Uzbek Tigers боксчилари С гуруҳидаги сўнгги учрашувини Patriot boxing team жамоасига қарши ўтказди.

Кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритиб бўлган жамоа Пермга иккинчи таркибни олиб кетганди. Бу таркиб 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

52 килограммгача бўлган вазндаги спортчилар ўртасидаги беллашув ўтказилди. Ўзбекистоннинг бу вазндаги вакили Аброржон Қодиров Patriot Boxing Team жамоаси аъзоси Вячеслав Ташкараков устидан ишончли ғалабага эришди. Ҳакамлар Аброржон Қодировнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабасини қайд этишди.

60 килограммгача бўлган бокcчилар ўртасидаги жангда эса Россия вакили устун келди. Uzbek Tigers аъзоси Улуғбек Дўстмуродов Patriot Boxing Team жамоаси аъзоси Константин Богомазовга ютқазди.

69 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги баҳсда эса Ўзбекистондан Одил Асланов Артём Зайцевга қарши рингга кўтарилиб, имкониятни бой берди - 1:2.

Жамоаларнинг 81 килограммгача бўлган боскчилари баҳсида ҳам руслар вакили устун келди. Мадиёр Саидраҳимов Павел Силягинга мағлуб бўлди - 1:3.

Тур доирасидаги сўнгги жанг +91 кг вазнда Uzbek Tigers аъзоси Мирзобек Ҳасанов Patriot Boxing Team Артём Сусленков ўртасида бўлиб ўтди.

Ҳакамлар бир овоздан Мирзобек Ҳасановнинг ғалабасини қайд этишди - 48:47, 49:46, 48:47.

Шу тариқа Uzbek Tigers гуруҳ босқичини 2:3 ҳисобидаги мағлубият билан якунлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Uzbek Tigers Россияда мағлубиятга учради