Ёзги трансфер вақтида “Барселона”ни бир қатор футболчилар тарк этишмоқчи. Қуйида шу футболчилар борасида сўз юритамиз.
Хавьер Маскерано
Аргентиналик ҳимоячи ёзда каталонияликлар сафини тарк этишни режалаштирмоқда. Маскеранонинг ёши ўтгани сари ҳимояда аввалгидек ишончли ўйнай олмаяпти. Қолаверса, каталонияликлар аввалгидек ҳимояда мустахкам эмас. Шу сабабли раҳбарият Маскерано билан хайрлашмоқчи. Унга Туркиянинг "Галатасарой" клубидан таклиф бор.
Жереми Матьё
Матьё яхши химоячидир. Аммо "Барса" даражасида эмаслиги кўриниб қолди. Охирги ўйинларда Жереми жуда ҳам кўп хатолар қилмоқда. Натижада у клубдан кетиши кутилмоқда. Ёзда Маскерано билан Матьё кетиши деярли ойдинлашиб қолди.
Арда Турон
Туркиялик ярим ҳимоячи яқинда каталонияликлар битим имзолаши борасида хабарлар пайдо бўлганди. Бироқ эндиликда унинг кетиши борасида хабарлар пайдо бўла бошлади. Туронга Хитойдан таклифлар тушмоқда. Чин юрти вакиллари унга улкан маош таклиф қилмоқда. Шу боисдан Турон кетиши мумкин.
Серхио Роберто
Бу футболчига "Манчестер Юнайтед" жамоаси қизиқмоқда. Роберто каталонияликлар таркибида доимий ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Натижада Роберто хам ёзда клубини алмаштиришни режалаштирмоқда. Хозирча унинг трансфер суммаси ошкор қилинганича йўқ. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди
Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди
Қозоғистон “Толибон” учун рақамли бошқарувни йўлга қўйиш ва афғон мактабларини интернетга улашга тайёр
Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди
Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди
Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди
Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик
Зеленский украиналикларни қўрқитмаслик учун ҳалок бўлганлар сонини камайтириб айтган