Бавария ҳимоя чизиғини кучайтириш учун янги номзодларни кўриб чиқмоқда

Мюнхеннинг Бавария клуби ёзги трансфер ойнаси учун режаларини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлмоқда. Дастлаб клуб чап қанот ва марказда ўйнай оладиган ҳужумчи ҳамда қанот ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирган эди. Бироқ, асосий мақсад бўлган Антонй Гордон 80 миллион евро эвазига Барселона сафига ўтиб кетиши немис клубининг режаларини ўзгартириб юборди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Ҳозирда клуб эътиборини марказий ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашга қаратган. Сўнгги ҳафталарда Манчестер Сити вакиллари Джон Стоунз ва Йошко Гвардиол номлари Мюнхен клуби билан боғланаётган эди. Аммо спорт директори Max Эберл Джон Стоунзга бўлган қизиқишни рад этди. Бунинг ўрнига клуб раҳбарияти бошқа жиддий номзодларни ўрганишни бошлаган.
Франциялик ҳимоячи Ибраҳима Конате жорий ёзда Ливерпулни эркин агент сифатида тарк этиши кутилмоқда. ЛЪEқуипе нашрининг хабар беришича, Бавария ушбу футболчи учун курашда Челси ва Реал Мадрид клубларига рақобатчилик қилади. Конате аввалроқ РБ Леипзиг ва Франция терма жамоасида Дайо Упамекано билан мустаҳкам тандем ҳосил қилган эди.
Ҳозирда Бавария таркибида Дайо Упамекано ва Жонатан Таҳ асосий ҳимоячилар ҳисобланса-да, клуб раҳбарияти таркибни янада кенгайтиришни истамоқда. Мин-Жае Ким ва Ҳироки Ито муносиб таклиф тушса, жамоани тарк этиши мумкин. Захирада эса фақат Жосип Станисик қолаётгани сабабли, янги ҳимоячилар трансфери клуб учун устувор вазифага айланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!