Карло Анчелотти: Бразилияда энди Пеле ёки Роналдо каби юлдузлар йўқ

1 дақиқа ўқиш387
Карло Анчелотти: Бразилияда энди Пеле ёки Роналдо каби юлдузлар йўқ
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти жамоа таркибида аввалгидек йирик юлдузлар қолмаганини ва муваффақият учун жамоавий ўйинга таяниб, масъулиятни тақсимлаш лозимлигини таъкидлади.
  • Маракана стадионида Панамага қарши ўтказиладиган ўртоқлик учрашуви олдидан сўз олган мутахассис тажрибали футболчилар кўпроқ жавобгарликни бўйнига олиши, ёшлар эса камроқ босим остида ўйнаши кераклигини айтди.

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти жамоанинг ҳозирги ҳолати ҳақида очиқчасига гапириб, "Селесао" таркибида аввалги йиллардаги каби йирик иконалар қолмаганини таъкидлади. Италиялик мутахассиснинг фикрича, беш карра жаҳон чемпионлари энди ягона суперюлдузга таяниш ўрнига, жамоавий ўйинга кўпроқ эътибор қаратишлари лозим. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Маракана стадионида Панамага қарши ўтказиладиган ўртоқлик учрашуви олдидан Реал Мадрид собиқ устози муваффақиятга эришиш учун масъулиятни тақсимлаш кераклигини айтди. "Баъзан Бразилияда юлдуз йўқлиги ҳақида кўп гапирамиз. Бу ҳақиқат бўлиши мумкин, бизда Пеле, Ромарио ёки Роналдо йўқ, лекин бизда умумий масъулият бор. Тажрибали футболчилар кўпроқ жавобгарликни бўйнига олиши, ёшлар эса камроқ босим остида ўйнаши керак", — деди Анчелотти.

Мураббий, шунингдек, ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш устида кўп ишлаётганини, бироқ ҳужумчиларнинг креативлигини чекламоқчи эмаслигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, ҳимоячилар, қанот вакиллари ва ярим ҳимоячиларнинг роли Жаҳон чемпионатида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Бразилия 2002-йилдан буён илк бор жаҳон тожини қайтариб олишни мақсад қилган.

Жамоанинг асосий юлдузи Неймар жароҳати туфайли машғулотларни тўлиқ ўтказа олмаётган бўлса-да, Анчелотти уни таркибга киритишга қарор қилди. Мураббий аввалроқ фақат 100 фоиз тайёр футболчиларни жалб қилишини айтган эди, бироқ 128 та ўйинда 79 та гол урган тажрибали ҳужумчи учун истисно қилди.

Анчелотти Неймар турнирнинг ҳал қилувчи паллаларига қадар ўз спорт формасини тиклаб олишига ишонч билдирмоқда. "Биз Милитао, Родрйго ва Эстеваони йўқотдик, аммо Неймар Жаҳон чемпионатига қадар 100 фоиз тайёр бўлади", — дея қўшимча қилди мураббий матбуот анжумани давомида.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?