
Испания чемпионатининг 33-туридан ўрин олган "Реал" Мадрид ҳамда "Барселона" клублари ўртасидаги "эл-классико" учрашуви ниҳоясига етди.
Унда 2:3 ҳисоби қайд этилиб, каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, Каземиро 28-дақиқада ҳисобни очди. Аммо, орадан кўп вақт ўтмасдан Месси ажойиб рейд қилиб, жавоб голини уришга эришди.
Иккинчи бўлимда Ракитич узоқдан зарба йўллаб, "Барса"ни олдинга олиб чиқди. 77-дақиқада қўполиги учун Серхио Рамос майдондан четлатилди. Аммо, шунга қарамасдан 85-дақиқада Хамес орадаги фарқни йўққа чиқарди. Бир киши кам бўлиб "Реал" тенгма-тенг кураш олиб бораётганди, лекин ...
Лекин, қўшиб берилган дақиқаларда Месси яна бир ажойиб гол уриб, "Барса"нинг муҳим ғалабасини таъминлади.
Ла лигага яна қизиқиш қайтди.
Испания чемпионати, 33-тур
Испания чемпионати, 33-тур
"Реал" Мадрид - "Барселона" — 2:3
Голлар: Каземиро (28), Хамес (86) - Месси (33, 90+2), Ракитич (73)
Реал Мадрид – Навас, Карвахаль, Начо, Марсело, Рамос, Кроос, Модрич, Каземиро (Ковачич, 70), Бэйл (Асенсио, 39), Бензема (Хамес, 82), Роналду.
Барселона – тер Стеген, Пике, Умтити, Альба, Серджи Роберто, Бускетс, Ракитич, Иньеста, Пако Алькасер (Андре Гомеш, 70), Суарес, Месси.
Огоҳлантиришлар: Каземиро (12), Умтити (39), Ковачич (81).
Четлатиш: Рамос (77).
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар