Испания чемпионатининг 35-туридан ўрин олган «Реал» – «Валенсия» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтган учрашувда мадридликларнинг қўли баланд келди.
Учрашувнинг 27–дақиқасида Криштиано Роналду Дани Карвахалнинг узатмасидан сўнг тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва мезбонларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошида Роналду пенальтини аниқ амалга ошира олмади.
82-дақиқада Дани Парехо жарима зарбасидан унумли фойдаланди ва ўртадаги мувозанатни тиклади. Орадан кўп ўтмай Марсело мадридликларга ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Реал» (81) мусобоқа жадвалида «Барселона»ни (78) ортда қолидириб биринчи ўринга кўтарилиб олди.
Испания чемпионати, 35-тур
Реал – Валенсия 2:1
Голлар: 1:0 – 27 Роналду, 1:1 – 82 Парехо, 2:1 – 86 Марсело.
Реал – Навас, Начо, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро, Кроос, Хамес (Асенсио, 66), Роналду, Бензема (Мората, 72).
Валенсия – Диего Алвес, Гарай, Тони Лато (Гайя, 86), Монтойя, Мангаля, Парехо, Солер, Орельяна (Баккали, 89), Нани (Родриго, 70), Санти Мина, Мунир.
Огоҳлантиришлар: Парехо (21), Тони Лато (25), Каземиро (52), Гарай (56), Мангаля (64), Мората (77), Модрич (82).
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Зеленский ва Будановни йўқ қилмоқчи бўлган агентлар фош этилди
Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди
ПСЖ дан 30 та зарба, 0 та гол!
Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди
Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди
Жаҳонгир Отажонов “Качайте” атрофидаги танқидлар ва Озода билан муносабати ҳақида гапирди