30 апрелга ўтар кечаси Лондондаги «Уэмбли» стадионида профессионал бокснинг супер-оғир вазнидаги вакиллари — Владимир Кличко ва Энтони Жошуа ўртасидаги чемпионлик жанги бўлиб ўтди. Жангни стадионда туриб 90 минг мухлис томоша қилди.
IBF йўналишида жаҳон чемпиони ва ҳали бирор марта мағлубиятга учрамаган Энтони Жошуа сўнгги йилларда ушбу вазнда мутлақ етакчилик қилиб келган украиналик боксчи Владимира Кличкога қарши ҳимоя ва WBA суперчемпионлиги учун жанг ўтказиб, рақибини 11-раундда нокаутга учратди.
Қайд этиш керакки, 5-раундда ҳам украиналик боксчи нокдаун ҳолатига тушган, аммо ўз иродаси ва характерини кўрсатиб, 6 раундда Жошуани ногдаундга учратганди ҳам. Аммо ирода кўрсатиш навбати Жошуага келганида у буни аъло даражада намойиш этди.
Эндиликда 27 ёшли Жошуа 19 жангда 19 ғалаба (барчаси – нокаут) қайд этиб турибди, у 41 ёшли Кличко 64 ғалаба (53 – нокаут) ва 5 мағлубият қайд этган.
Маълумот учун Кличко 1,5 йилдан буён рингга чиқмаганди. 2012 йилги Олимпиада чемпиони Жошуа эса бундан олдинроқ IBF камарини ҳимоя қилганди.
- Кличко Олимпиада чемпиони бўлганида Жошуа 6 ёшда бўлган.
- Жошуа Олимпиадани ютганида Кличко профессионал рингда 50 дан ортиқ жанг ўтказиб бўлганди.
- Икки йил олдин Жошуа Кличко иштирок этган машғулотда спаринг шерик ролини ўйнаганди. Ўшанда Владимир ёш боксчининг улкан потенциали ва кучига тан бериб, уни оғир вазн келажаги сифатида эътироф этганди.
- Шу пайтгача Жошуага қарши чиққан рақиблардан ҳеч ким саккизинчи раундгача етиб бормаганди.
Мазкур жанг видеосини ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади