
"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала туринликлар собиқ ҳужумчиси Алессандро Дель Пьерога тенглашиш истаги борлигини билдирди, деб ёзади Уфф.уз сайти.
"Дель Пьеро - ҳаммага ўрнак бўладиган футболчи. Унинг изидан бориш осон эмас. Майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам у каби бўлишни истайман. Дель Пьеро билан шахсан кўришиш ажойиб иш бўлар эди. У буюк футболчи.
Менга ҳали кўп нарса етишмайди. Масалан у мендан кўпроқ гол урар эди. Ўнинчи рақам? Агар раҳбарият сўраса, бу рақамни олишга тайёрман. Умид қиламанки мен ҳам Дель Пьеро каби "Ювентус" афсонаси бўламан", - дейди Дибала. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар