Украиналик боксчи Владимир Кличкони мағлубиятга учратиб, супероғир вазн тоифасида IBF, WBA ҳамда IBO йўналишлари чемпионига айланган британиялик Энтони Жошуа яна бир бор «Уэмбли» стадионида жанг ўтказиш истагида эканини маълум қилди.
У жанг якунлангач, ўзига сўз берилганида аввалига ўзининг ёшликдаги кумири бўлган ва ундан нокаутга учраб мағлуб бўлган Владимир Кличкога ҳурмат бажо келтирди.
«Менга нима деяпсиз? Профессионал рингдаги 3,5 йиллик фаолиятда 19 ғалаба, биронта мағлубият йўқми? Мен идеал эмасман, аммо мен ўз салоҳиятимни ишга солиб, ҳаракат қилаяпман. Мен Владимир Кличкога чексиз ҳурматимни билдирмоқчиман», — деган Жошуа Sky Sports мухбирига.
Шундан сўнг эса у британиялик бошқа бир боксчи Тайсон Фьюрини жангга чорлади. Фьюри 2015 йили очколар ҳисобига кўра Кличкодан устун келганди.
«Фьюри, Тайсон Фьюри, қаердасан? Менга бокс тушиш ёқади. Сен мен ҳақимда кўп гапиргансан. Ўзингни тартибга келтириб олсанг, мен сенга 90 000 мухлис кўз ўнгида ажойиб бокс кечасида рақиб бўлишни таклиф этаман. Мен сен билан жанг ўтказишга тайёрман», — дея қўшимча қилди Жошуа. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди