Лондон дербисида «Тоттенхэм» ўз майдонида «Арсенал»ни мағлубиятга учратди

  • 30 апрель 2017, 22:31
  • 3 650
  • Спорт
  • Лондон дербисида «Тоттенхэм» ўз майдонида «Арсенал»ни мағлубиятга учратди
    Англия чемпионатининг 35-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" ҳамда "Арсенал" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

    Унда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, "тақачилар"нинг ғалабаси билан якунланди.

    Жамоалар биринчи бўлимда дарвозалар даҳлсизлигини сақлаб қола олишди. Иккинчи бўлимда ҳужумкор ўйин давом этди.

    Тиниб-тинчимас Деле Алли 55-дақиқада ҳисобни очишга эришди. Орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас Харри Кейн пенальтидан иккинчи голни урди. "Арсенал" қанча ҳаракат қилмасин, жавоб тўпини рақиб дарвозасига йўллай олмади.

    Шу тариқа Почетино шогирдлари навбатдаги ғалабани қўлга киритишди. Венгер футболчилари эса кучли тўртликка кириш имкониятларини пасайтириб юборишди.

    Англия чемпионати, 35-тур
    Тоттенхэм – Арсенал 2:0
    Голлар: 1:0 – 55 Алли, 2:0 – 58, пенальти Кейн.
    Тоттенхэм – Льорис, Алдервейрелд, Дэвис, Триппьер (Уокер, 88), Вертонген, Эриксен, Ваньяма, Дайер, Алли (Сиссоко, 90+1), Сон Хын Мин (Дембеле, 79), Кейн.
    Арсенал – Чех, Косьельни, Монреаль, Гиббс, Габриэл (Бельерин, 75), Рэмзи, Окслейд-Чемберлен, Ўзил, Жака (Уэлбек, 65), Санчес, Жиру (Уолкотт, 81).
    Огоҳлантиришлар: Габриэл (70), Кейн (72), Жиру (73), Монреаль (76).

    Манба: www.uff.uz

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Лондон дербисида «Тоттенхэм» ўз майдонида «Арсенал»ни мағлубиятга учратди