
«Барселона» ёзги трансфер мавсумида 100 миллион еврога янги футболчилар сотиб олмоқчи, деб ёзади Уфф.уз сайти.
Каталонияликлар икки қанот ҳимоячиси ва бир марказий ярим ҳимоячини таркибга қўшиб олишни мақсад қилган.
Жамоа режасида Эктор Бельерин («Арсенал»), Тео Эрнандес («Алавес»да ижарада ўйнайдиган «Атлетико» футболчиси), Филиппе Коутиньо («Ливерпуль») ва Марко Верратти («ПСЖ») бор. Бельериннинг трансфери 30 миллион еврога баҳоланмоқда. Эрнендес - 24 миллион, Коутиньо ва Вератти эса яна-да қимматроқ бўлиши кутилган.
Ўз навбатида каталонияликлар Жереми Матье ва Арда Туронни сотиш орқали пул ишлашни ҳам мақсад қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар