22:30 / 01.05.2017
6 182

Исроил Мадримов рақибини 35 сонияда мағлуб этди

Исроил Мадримов рақибини 35 сонияда мағлуб этди
Фото: Kun.uz

Тошкентда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг 75 кг вазн тоифасидаги боксчиларнинг чорак финал йўлланмасини берувчи жанглари поёнига етди. Унда рингга сўнгги бўлиб ўзбекистонлик Исроил Мадримов ва фаластинлик Абудабат Қосим кўтарилишди.

Ҳамюртимиз жанг тақдирини биринчи раундда, яъни 35 сониядаёқ ҳал қилди. У фаластинлик спортчига имконият қолдирмади ва уни нокдаун ҳолатига туширди. Рефери ўйинни тўхтатишга қарор қилди.

Энди у чорак финалда филиппинлик Марсиал Эумирга қарши жанг олиб боради.

Ушбу жангдан сўнг рингга 91 кггача бўлган боксчилар кўтарилишади. Уни ҳамюртимиз Санжар Турсунов ва жанубий кореялик Ким Хёнгкю жуфтлиги бошлаб бермоқда.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Исроил Мадримов рақибини 35 сонияда мағлуб этди