Россиянинг «Краснодар» клуби собиқ бош мураббийи Олег Кононов иккинчи даврадан бошлаб Тошкентнинг «Пахтакор» клубини бошқариши мумкин. Бу ҳақда Tribuna.Uz‘га вазиятдан хабардор манбалар маълум қилган.
Манба берган маълумотларга кўра, «Пахтакор» иккинчи даврадан бошлаб жамоани бошқарадиган мутахассисни хориждан қидирмоқда. Бу йўлда жамоа биринчи навбатда асли беларуслик бўлган Кононов билан жиддий қизиқмоқда.
Маълумот учун, Олег Кононов Одил Аҳмедов тўп сурган пайтларда «Краснодар»ни бошқарган ва жамоанинг илк марта Россия чемпионатида совринли ўринни эгаллашига кўмаклашганди. Ўтган мавсумда Кононов истеъфога чиқарилган ва унинг ўрнига Игорь Шалимов жалб қилинганди. Шалимов келгач, асосий таркибдаги ўрнини йўқота бошлаган Одил Аҳмедов ҳам жамоани тарк этганди.
Маълумотларга кўра, Кононовга қизиқаётган фақат «Пахтакор» эмас. Қозоғистоннинг «Қайрат» клуби ҳам ёзда Кононовни жамоага таклиф этишни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Пахтакор» раҳбариятида ўзгаришлар бўлганди. Ундан олдинроқ эса жамоани россиялик миллиардер Алишер Усмонов сотиб олгани ва жамоани олдинги даражасига қайтариш учун бир қатор катта ўзгаришлар амалга оширилиши хабар қилинганди. Аммо бу хабар тасдиқланмаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади