23:01 / 17.05.2017
5 731

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлади

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлади
Футзал бўйича U-20 Осиё чемпионатида 2-тур беллашувларига старт берилди. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Мьянма ёшларига қарши ўйин билан қитъа биринчилигидаги юришини бошлади.

Вакилларимизнинг тўлиқ устунлиги остида ўтган баҳсда Хосе Мария Пазос Мендез шогирдлари 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

U-20 Осиё чемпионати
"C" гуруҳи, 2-тур

"Bangkok Arena", 17.05.2017
Мьянма U-20 - Ўзбекистон U-20 0:5
Голлар: С.Миршарофов 15, 22, 32, И.Ҳамроев 16, Х.Нишонов 23

Мьянма U-20 (биринчи бешлик): 12.Йе Ҳет Наинг, 8.Йе Лин Ҳун, 9.Аунг Кйоу Лвин, 10.Мин Ҳу, 11.Шин Ҳет Аунг.
Захира: 1.Ҳет Паинг Оо, 2.Зай Яр Наинг, 3.Шин Ҳант Кйоу, 4.Све Ҳеин, 5.Тин Ко Ко Оо, 6.Пҳо Ҳу Аунг, 7.Ҳет Ваи Ҳеин, 13.Нйи Нйи Ҳант, 14.Пае Пҳо Маунг.

Ўзбекистон U-20 (биринчи бешлик): 12.Суннатжон Анваров, 7.Илҳомжон Ҳамроев, 11.Хушнур Эркинов, 13.Акбар Усмонов, 14.Саид Ризо Миршарофов.
Захира: 1.Мирислом Миралиев, 2.Шоҳжаҳон Шоназаров, 3.Ботирбек Ризаев, 4.Асли Муҳаммадиев, 5.Олимжон Воҳидов, 6.Меҳрож Худойбердиев, 8.Хусниддин Нишонов, 9.Равшан Исматуллаев, 10.Дониёрбек Тоҳиров.

Огоҳлантиришлар: А.К.Лвин 9 - Б.Ризаев 15, С.Миршарофов 33

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси эртага 3-тур доирасида Гонгконг ёшлари билан беллашади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлади