ЖЧ-2026. Франция - Англия 4:6 (киритилган голларни томоша қилинг)

Жаҳон чемпионатининг учинчи ўрин учун кечган баҳсида Англия терма жамоаси Францияни 6:4 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг бронза медалларини қўлга киритди.
Деклан Райс 3-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 18-дақиқада Эзри Конса устунликни 2 та тўпга оширди. 37-дақиқада Букайо Сака учинчи голни урди, биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда эса ўзининг дублини расмийлаштирди.
Иккинчи бўлим бошида Килиан Мбаппе ва Бредли Барколя ҳисобни 2:4 кўринишига келтирди. 66-дақиқада Мбаппе яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, орадаги фарқни битта голга туширди.
Бироқ 87-дақиқада Сака пеналтидан унумли фойдаланиб, ҳет-трик қайд этди. Франция Усмон Дембеле орқали яна битта гол урган бўлса-да, 90+8-дақиқада Жуд Беллингҳэм инглизларнинг 6-голини уриб баҳсга якуний нуқтани қўйди.
ЖЧ-2026. 3-ўрин
Франция - Англия 4:6
Голлар: Райс 3 (0:1), Конса 18 (0:2), Сака 37 (0:3), Сака 45+1 (0:4), Мбаппе 48 (1:4), Барколя 54 (2:4), Мбаппе 66 (3:4), Сака 87, пен. (3:5), Дембеле 90+6 (4:5), Беллингҳэм 90+8 (4:6).































Изоҳлар 0
…