
Фаолияти тугатилган Қатарнинг «Ал-Жаиш» ва Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси Сардор Рашидов Италия А сериясида тўп суриши мумкин эди. Бу ҳақда Tribuna.uz сайти хабар тарқатди.
Манбага кўра, футболчига Италиянинг «Кьево» клуби қизиқиш билдирган, аммо Италия клуби «Ал-Жаиш» сўраган маблағни тўлай олмаслигини билдирган.
Айни пайтда футболчига БААнинг «Ал-Айн», «Ал-Аҳли», «Ал-Васл», «Ал-Виҳдат» ва Қатарнинг «Ал-Ғарафа» жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирча унинг қайси клубда фаолиятини давом эттириши ноаниқ бўлиб қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қатарнинг «Ал-Жаиш» ва «Лахвия» жамоалари тугатилиб битта жамоага айлантирилмоқда. Янги тузиладиган жамоага «Лахвия» мураббийи устозлик қилишини ҳисобга олсак, унинг «Ал-Жаиш»футболчиларидан кимларни таркибга олиши аниқ эмас. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар