5 842
Дзюдо бўйича Осиё ва Океания чемпионатида Ўзбекистон паралимпиячилари 1-ўринни эгаллашди
Жорий йилнинг 26-27-28 май кунлари Тошкент шаҳридаги “Универсал” спорт саройида илк маротаба паралимпия дзюдоси бўйича 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Паралимпия ўйинларига рейтинг очколарини берувчи Осиё ва Океания чемпионати бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада Осиёнинг энг кучли - Эрон, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Ироқ, Тожикистон, Хитой Тайпей, Таиланд, Қозоғистон ва жаҳоннинг энг кучли жамоаси ҳисобланадиган Ўзбекистон жамоалари иштирок этди.
Мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси раиси ўринбосари Тошхўжаев Мухторхон сўзга чиқиб, барча иштирокчиларни мусобақа билан табриклади ва чемпионатни очиқ деб эълон қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу чемпионатда 9 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Иккинчи ўринни 3 та олтин 3 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан Жанубий Корея, учинчи ўринни 2 та олтин 2 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан Эрон терма жамоаси эгаллади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?